“Хўжалик субъектларнинг молиявий ресурсларини бошқаришда инновацион ёндошувлар” мавзусида видеоконфренция

“Хўжалик субъектларнинг молиявий ресурсларини бошқаришда инновацион ёндошувлар” мавзусида видеоконфренция

     2019 йил 2 ноябрь куни Тошкент молия институти Иқтисодиёт кафедраси Урал Давлат иқтисодиёт универститети Молиявий менежмент кафедраси билан ҳамкорликда “Хўжалик субъектлари молиявий ресурсларини бошқаришда инновацион ёндошувлар” мавзусидаги халқаро олийгоҳлараро илмий-амалий видеоконференция ўтказилди.

     Кириш сўзи билан Урал Давлат Иқтисодиёт Университети (Роcсия) Молиявий менежмент кафедраси мудири и.ф.н., доцент Закирова Элина Рафиковна ва Тошкент молия институти Иқтисодиёт кафедраси мудири и.ф.н., доцент Асатуллаев Хуршид Суннатуллаевичлар чиқишди. Конференция давомида инновацион молиявий технологиялар ривожланиши ва рискларни бошқаришда замонавий технологияларни тадбиқ этиш масалалари муҳокама этилди.

     Видеоконференция модераторлари сифатида ТМИ “Иқтисодиёт” кафедраси доценти Касимова Наргиза Сабитджановна ва УрДИУ Молиявий менежмент мутахассислиги магистранти Шапошникова Елизавета Сергеевна иштирок этдилар.

 

 

13:00 / 2019-11-07
Success helper
Success warning